Самарқанд туманида "Келажак ПРЕСС" раҳбари "Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари" номинациясига лойиқ кўрилди.
О'zLiDeP нинг 15 йиллиги муносабати билан партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан турли номинациялар бўйича танлов ва акциялар эълон қилинган эди. "Келажак ПРЕСС" МЧЖ корхонаси раҳбари Акбар Маҳмудов ушбу акциялар доирасида Самарқанд вилоятида "Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари" номинациясига лойиқ кўрилди.
Акбар Маҳмудов матбуот соҳасида 2006 йилда фаолият бошлаган бўлиб, "Келажак ПРЕСС" МЧЖ корхонаси болаларга мўлжалланган ўзбек, рус, тожик тилларидаги "Булбулча, "Радуга", "Булбулча-ДОНО" газеталарини нашрга тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланган. Мамлакатимизда тадбиркорликка берилган кенг имкониятлардан фойдаланиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш мақсадида 2012 йилад "Янги аср матбуоти" МЧЖ корхонасини ташкил этишга таъсисчилик қилди. Корхона қошида фаолият юритаётган "Самарқанд китоб олами" савдо дўкони тез орада катта аудиториядаги мижозларга эга бўлди. Бугунги кунда ушбу китоб дўконида 7 тилда чоп этилган 4200 турдаги 71 минг нусха китоблар мавжуд.
- Мамлакатимиз раҳбари томонидан нафақат тадбиркорлик соҳасида, балки бошқа соҳаларда ҳам амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳатлари ўзининг ижобий самараларини бермоқда. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига биноан, китоб савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар ягона солиқ туридан озод этилди. Бунинг эвазига "Самарқанд китоб олами" ўтган йилда 40 миллион сўмга яқин солиқ имтиёзига эга бўлдик. Кўрилган фойда эвазига савдо дўконига «Дамас» автомашинасини сотиб олдик. Кейинги пайтларда юртдошларимизнинг китобга бўлган муносабати кескин ўзгарди. Ота-оналар болаларига байрамларда, туғилган кунларда китоб сотиб олишларини одат қилиши, бу халқимизнинг катта ютуғи деб ўйлайман, - деди суҳбатда А.Маҳмудов.
Акбар Маҳмудов мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёзлардан фойдаланиб тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида янги "Доктор Ибрагимович" хусусий корхонасига таъсисичилик қилди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
О'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.