Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФАОЛИЯТИМИЗНИ КЕНГАЙТИРИШ ФУРСАТИ КЕЛДИ дейди, ҳунармандлар сулоласи давомчиси О.Мирбобоев

Дарҳақиқат, Қўлба маҳалласида истиқомат қилувчи қўли гул уста ҳунарманд Одил Мирбобоев ясаётган эшик-ромлар, каравоту дарвозалар, ошхона мебеллари бугун элимизга манзур бўлмоқда.

- Аслида бу касб билан бобом уста Жўрақул, кейинчалик отам уста Аминлар шуғулланиб келишган.
15 йил отамга шогирд бўлиб, устачилик сир-асрорларини пухта ўзлаштирганимдан сўнггина отам оқ фотиҳа бериб, мустақил иш бошлашимга рухсат бердилар, - дейди О.Мирбобоев. Шундан сўнг "тахта бозор" атрофидан жой олиб, ишлаб чиқариш цехлари қурдик ва оилавий корхонага асос солинди. Бугунги кунда укам ва 7 нафар шогирдларим билан биргаликда халқимизнинг эҳтиёжи баланд бўлган уй-жой буюмлари ва жиҳозларини замонавий, инновацион технологиялар асосида тез ва сифатли ясаб, уларга армуғон этиб келмоқдамиз.
Албатта меҳнатимиз ортидан ҳаётимиз кундан-кунга фаровонлашиб боряпти. Вояга етаётган 3 нафар ўғилларим ҳам келажакда сулоламиз анъанасини давом эттиришига ишонаман. Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори фаолиятимизда имкониятлар кўламини янада кенгайтиришда айни муддао бўлди. Шунинг учун банкнинг имтиёзли кредити ҳисобидан цехларимизни яна учтага кўпайтириб, укам учун алоҳида оилавий корхона ташкил этишни мақсад қилдик. Бу билан камида 8-10 нафар ёшларни касбимизга жалб этиб, доимий иш билан банд бўлишларини таъминлаймиз.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 21/09/2018 12:39;   Просмотров: 1328
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку