Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ"

Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 15 йиллиги муносабати билан партия Сиёсий Ижроия қўмитаси томонидан уч номинация бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

"Энг намунали бошланғич партия ташкилоти"ни аниқлашда қуйи бўғинларнинг вакиллик органларига O'zLiDePдан сайланган депутатлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, туманимиздаги "Истиқлол шуъласи" фермер хўжалиги қошидаги БПТ энг намунали қуйи бўғин деб топилди.
- Қуйи бўғинларнинг самарали фаолияти партия туман ва шаҳар ташкилотларининг ҳудуддаги мавқеини белгиловчи асосий омилдир, - дейди БПТ раиси Бахтиёр Одилов. - Бу борада аҳоли ўртасида катта ҳурмат ва обрўга эга бўлган турли ижтимоий гуруҳ вакиллари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, айниқса, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита ҳамкорлик қилмоқдамиз. Улар билан доимий учрашувлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганяпмиз. Мазкур саъй - ҳаракатларимиз натижасида жамоатчиликнинг партияга бўлган қизиқиши ортиб, O'zLiDeP ҳайрихоҳлари кун сайин кўпайиб боряпти. Бундай юксак эътибор эса бизни янада ғайрат билан ишлашга, фидойиликка чорлайверади.
Танловда ғолиб ва совриндорлар O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Озод ҲАМИДЗОДА


Последнее редактирование: 11/01/2019 15:05;   Просмотров: 1045
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку