Тумандаги 2 - умумий ўрта таълим мактабида халқ фарзандларига узоқ йиллар сидқидилдан таълим - тарбия бериб нафақага чиққан фахрий устозлар бир пиёла чой атрофида ўз мактабларига ташриф буюрдилар.
Бу дийдор шунчалик ширин эдики, устозларнинг бир-бирига айтадиган дил сўзлари булоқдек тўлиб - тошиб келарди. Хотирага айлан кечинмаларнинг завқи туганмас шодиёналарга уланарди.
Мактабнинг дорилбақога риҳлат этган устозлари руҳи покига Қуръон ояти тиловат қилинди. Марҳум хушовоз хонанда Охунжон Мадалиевнинг "Унутмоқ осонмас бизларни" қўшиғи, шоирлар А.Орипов, Э.Воҳидов, М.Юсуфларнинг устозларга бағишланган ашъорлари ва мактаб шогирдлари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари барчани мафтун этди.
Учрашувнинг давоми "Икром" базмгоҳида кечгача давом этди.
Г.НАРЗИҚУЛОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.