Марказий Осиё Ўрта асрларда исломий илмлар маркази сифатида тан олингани, шубҳасиз. Бу маълум даражада салафия (XII-XIII асрлар) таълимотини илгари сурган араб уламоларининг айрим ҳолларда радикал жавобини келтириб чиқарган, бу моҳиятан халифалик илдизларига қайтиш учун асос бўлди ҳамда кейинчалик замонавий "Ҳизб ут-таҳрир" ва сохта салафий гуруҳлар томонидан восита қилиб олинди.
Ўрта асрнинг мутаассиб доиралари Марказий Осиёдаги ислом таълимотларини қабул қилмагани ва уларга доимий равишда қарши чиққанлигининг асосий сабабларидан бири минтақа мактаблари фаолияти ўта кучли бағрикенглик ва эзгулик ғоялари билан йўғрилгани, бунда ўз ғоялари билан ўша даврнинг миллионлаб одамларини бирлаштирган Баҳоуддин Нақшбанд, Ғиждувоний, Хўжа Аҳрор Валий таълимотларига асосланган маънавият таъминланганидан иборат.
Жаҳоннинг энг тан олинган уламоларидан бири Имом ал-Бухорийнинг бутун ислом оламида эътироф этилган "Саҳиҳ" ҳадислар тўплами нафақат пайғамбаримиз (с.а.в.) тўғрисидаги уйдирма ва ёлғондан холис ривоятлар ва ҳаётлик даврларидаги таърифлари, мулоҳазаларининг ҳаққонийлиги, балки яна ўша ғоялар - бағрикенглик ва эзгуликни ўзида мужассам этгани билан ҳам ҳадисларнинг бош манбаи бўлган ва бўлиб келмоқда.
Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп ҳолларда инквизицияга хос жазоловчи функцияларга эга ҳарбийлашган силсила ва орденлар ҳисобланган суфий оқимлари ва мактабларидан фарқли ўлароқ, Марказий Осиёдаги исломда тасаввуф, биринчи навбатда, эзгулик ва бағрикенгликка асосланган.
Марказий Осиё тасаввуфи борасида сўз юритилганда, мутахассислар ва мутахассис бўлмаганлар минтақадаги тасаввуфни Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Сўфи Оллоёр, Машраб номлари билан боғлайди.
Ислом динида маърифат, умуман, фан, эзгулик ва юксак бағрикенглик халқлар ирсиятига сингиб борган ҳамда юксак маънавиятнинг бош жипслаштирувчи кучи сифатида Марказий Осиё давлатлари равнақининг асоси бўлиб хизмат қилган. Бу тамойиллардан чекиниш, ҳеч шубҳасиз, бугунги Марказий Осиё жамиятларида беқарорлик ва таназзулни келтириб чиқариши мумкин.
Бугун Ўзбекистон жамият қурилишининг дунёвий принципларига асосланган, умуминсоний ва диний қадриятларнинг соғлом мувозанатини қўллаб-қувватлаётган ҳар томонлама дунёвий давлатдир. Таассуфки, замонамиз турли таҳдидлар билан тўқнашмоқда. Улар орасида ташқаридан ўтказилаётган агрессив ақидапарастлик ҳам бор.
Эҳтимол, чуқур эътиқод билан шаклланган муносабатнинг мавжуд эмаслиги қайта кўриб чиқилиши лозимдир. "Риё" эътиқод қилувчининг хулқига, моҳиятан дунёвий бўлган жамият мантиқига ҳам мос келмайди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ислом тамаддунидаги ўрнини у ёки бу даражада тан олган қатор хорижий мутахассислар шу соф ислом тамаддуни макони ташқарисидан туриб бизга ёт қарашларнинг сингдирилишига йўл қўймаслик лозим, деб ҳисоблайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, бир нарсани тушуниб олиш лозимки, биз ва фақат биз ўз қоидаларимизни ўзимиз ўрнатамиз ва тартибни белгилаймиз. Четдан дунёвийлик ёки динийлик ниқобида ўтказилаётган маънавиятсизликка тақлид қилмаймиз! Шу тарзда юксак маънавият маърифатли, бағрикенг ислом билан уйғунликда ҳамда дунёвий жамиятдаги чуқур эътиқоддан келиб чиқувчи аҳлоқ бугун Ўзбекистонда дунёвийлик ва динийликнинг соғлом мувозанатида бағрикенглик ва эзгулик анъаналари мавжуд бўлган ва бундан буён ҳам сақлаб қолинадиган мамлакат барқарорлиги, изчил тараққиёти ва равнақига эришишнинг стратегик шарти сифатида қабул қилиниши лозим. Бу - бизнинг позициямиз.
Фаррух БЎТАЕВ
("Халқ сўзи" газетасидан олинди)
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.