Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОЛАЖОНЛАРГА ҒАМХЎРЛИК

Мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болажонларни мактабга тайёрлашни такомиллаштириш учун мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш, қишлоқ жойларда ҳам уларнинг тўла қамровини таъминлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бу борада хусусий боғчалар, яъни нодавлат МТМларни ташкил этишга кенг йўл очилди. Ана шу имкониятлардан фойдаланган Марказий Арабхона маҳалласидаги хусусий тадбиркор Матлуба Каримова ўз хонадонида 60 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этди. Уч гуруҳда маҳалланинг мактабгача ёшдаги болажонларига таълим-тарбия берадиган ушбу МТМ «Каштан меваси» дея номланди. Мазкур таълим-тарбия масканида тарбияланувчилар мактабга тайёрлов жараёнида рус ва инглиз тилларини ҳам ўрганадилар. Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида ушбу нодавлат МТМнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ш.Жамолов қисқача кириш нутқи билан очиб, маҳалла аҳолисини мустақиллик байрами ва янги имкониятлар билан қутлади. Сўнгра вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи Нигора Садинова, туман МТМбўлими мудири Дилфуза Азизова, ташаббускор Ибодулло Ҳасанов, ота-оналардан Алишер Назаровлар сўзга чиқишди.

Сирожиддин ҚЎЧҚОРОВ, туман мактабгача таълим муассасалари бўлими методисти


Последнее редактирование: 07/09/2018 12:33;   Просмотров: 1271
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку