Гулобод ижтимоий- иқтисодий касб-ҳунар коллежида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги, шунингдек шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Унда касб-ҳунар таълими ўқувчилари иншо, мушоира ҳамда улуғ шоирлар ҳаёти ва ижодига оид билимларини жамоа олдига намойиш этдилар.
Бадиий кечага АРМ раҳбарлари Фарида Хуррамова, Наргиза Турсунова, махсус фан ўқитувчиси Дилбар Қодирова ҳамда касб-ҳунар коллежининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Раҳматилло Фозиловлар раҳнамолик қилдилар. Тадбир коллежнинг барча ўқувчиларига олам-олам таассурот қолдирди.
Р.НАИМОВ,
суратда тадбирдан
лавҳа акс эттирилган
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.