Заҳириддин Муҳаммад Бобур - буюк давлат ва маданият арбоби, забардаст ҳамда дилбар шоир. Соҳибқирон Амир Темурнинг авлоди - ўғли Мироншоҳ - невараси Султон Муҳаммад Мирзо - чевараси Умаршайх Мирзонинг зурриётидир.
Умаршайх Асхи қўрғонида жарга қулаб, фожиали ҳалок бўлади. Шунда Бобур 12 ёшида тахтга чиқади. 15 ёшида 240 нафар йигити билан 7000 қўшинга эга бўлган Шайбонихондан Самарқандни икки маротаба тортиб олиб, яна қўлдан беради. 1503 йилда Ғазна, Қобул ва Қандаҳорни деярли жангсиз эгаллагандан кейин Афғонистоннинг подшоҳи деб ўзини эълон қилади.
Панипатда ўн икки минг кишилик аскари билан юз минг қўшинли Иброҳим Лўдий устидан ғалаба қозонади. У 20 ёшида "Хатти Бобурий"ни кашф этади. Европа тарихида "Буюк мўғил империяси" номи билан кирган бобурийлар салтанатини барпо этади. Ғарб мутахассис ва таржимонлари Бобур шахсини Юлий Цезардан қиёсан юқори қўядилар.
Бобурнинг салтанати Ҳиндистонда уч асрдан кўпроқ давом этади. Жавоҳарлаъл Неру Бобурни дилбар шахс деб баҳо беради. Дунёнинг етти мўъжизасидан бири "Тожмаҳал" бобурийлар даврида қурилди. Бобур Ҳиндистонда ободончилик, хилма-хил мазҳабли халқлар ўртасида адолат ҳамда тараққиётни таъминлайди. Ғайридинлик солиғини бекор қилади. Атрофида илм-фан, маданият кишиларини тўплайди. Мамлакатни бошқаришда маҳаллий халқ вакилларига таянади. Уларнинг тили, дини, урф-одатларини ҳимоя қилади.
Шунга қарамай, 1526 йилнинг 26 декабрида душманлари уни заҳарлайдилар. Натижада соғлиғини йўқотган Бобур оламдан кўз юмади.
"Бобурнома" Заҳириддин Муҳммад Бобурнинг таржимайи ҳолий, тарихий-географик , этимологик, лирик мероси бўлиб, жуда кўп соҳаларни ўрганишга муҳим ўрин тутади. Шунингдек, унинг "Рисолаи аруз", "Мубаййин", "Мусиқа илми", "Ҳарб иши" каби асарлари маълум.
Раҳимжон НАИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.