Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БИЛИМ ва ҲУНАР сари

Туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришни ташкил этиш бўйича туман умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда туман халқ таълими бўлими ходимлари, мактаб директорлари, педагог ва таълим усталари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан туман халқ таълими бўлими мудири Б. Мардонов, бўлимнинг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари шўъба мудири Т. Муйинов, бўлим методисти Л. Бурҳонова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятига оид тегишли қарорининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди. Касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ўқитувчиларининг дарс машғулотларини ўтишида ўқув-меъёрий ҳужжатларни юритиши ҳамда мажмуаларга ўқувчиларни қамраб олиш, уларни кундалик давоматини назорат қилиш, бу борада амалга ошириладиган ишлар тўғрисида таклиф ва тавсияларини беришди.
- Туманимиздаги 33 та умумтаълим мактабларида 2890 нафар 10-синф ўқувчилари таълим-тарбия олмоқда, - дейди туман халқ таълими бўлимининг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари шўъба мудири Т. Муйинов. - Уларнинг 2887 нафари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига жалб этилган. Шунингдек, 39 та мактабларда таҳсил олаётган 1145 нафар 11-синф ўқувчиларидан 1144 нафари шундай мажмуаларда турли касб-ҳунар сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.
Семинарда қарорга мувофиқ ўқувчилар ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишлари учун мажмуаларда фаолият юритаётган педагог ва таълим усталарининг машғулоти методик жиҳатдан меъёрий ҳужжатларга тўғри келиши ҳамда ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиш давомати устидан назорат ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Ушбу йўналишда аниқ вазифалар белгилаб олинди.

А.МАФТУН


Дата добавления: 08/03/2019 12:25;   Просмотров: 982
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку