45-умумтаълим мактаб педагогик жамоаси ҳам касб байрамларини аҳилликда, шоду хуррамлик билан нишонладилар.
Мактабда уюштирилган тантанада туман халқ таълими бўлими мудири Б.Мардоновнинг дил изҳорлари битилган табрикномалар ҳар бир ўқитувчига тақдим этилди. Тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг Она-Ватан, устозлар, бугунги доруламон кунларни мадҳ этиб куйлаган шеър ва қўшиқлари, мусиқий чиқишлари барчага манзур бўлди.
- Давлатимиз раҳбарининг биз ўқитувчиларга кўрсатаётган алоҳида эътибори, ғамхўрликлари чин маънода келажак авлод ҳақида қайғуриш демакдир, - дейди мактаб директори З.Файзиева. - Чунки ўқитувчилик бу келажагимиз ворисларини баркамол етук инсонлар қилиб тарбиялаш, улар онгига пухта билимни сингдирувчи шарафли ва масъулиятли касбдир.
Матн ва сурат муаллифи Шохида БЕРДИЕВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.