45-умумтаълим ўрта мактабида юқори синф ўқувчилари ўртасида "Баҳодир - 2019" танлови ўтказилди. Иштирокчилар олтита шарт: интеллектуал савол-жавоб, сабзи тўғраш, боскетбол саватига тўп тушириш, қўшиқ куйлаш ва актёрлик маҳорати бўйича ўзаро беллашдилар.
Тадбирда туман ХТБ ходимлари Б.Раҳмонов, Ж.Жалолов, Найзатеппа МФЙ раиси К.Ҳамидов ва маҳалла фаоли Ж.Меликовлар иштирок этиб, ҳакамлик қилдилар. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра мутлақ ғолиблик 9 "Б" синф ўқувчиси Давлат Нормуҳаммадовга насиб этди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. .
Шаҳбоз Хушвақтов, Аббос Раҳимов, Самандар Аъзамқулов, Зоҳир Шаҳриёров ва Фаёз Холбоевлар турли номинациялар бўйича ғолиб бўлдилар.
Ғолиб ва совриндорларга мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ситора ҲОТАМОВА,
мактаб директорининг ўринбосари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.