Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ҳар бир хонадон-бЎлсин газетхон!

Туманимизда 77 та маҳалла бўлса, уларнинг ҳар бирида қанчадан-қанча хонадон бор. Ушбу хонадонларда эса маънавиятли, оқил инсонлар яшашади. Агар ҳар бир хонадон эгаси вақтли матбуот нашрларига обуна бўлса-қарангки, ўша хонадонда зиёга ташналик, янгиликка қизиқувчанлик ошади. Ҳа, инсон ўз маънавий дунёсини бойитиш учун албатта, газета ёки журнал ўқийди.

Таҳририятимиз аъзолари газетхонларни қизиқтирадиган хабар ва мақолалар, лавҳа ва янгиликлар, шеър ва ҳикоя, қиссалар ёзиб газета саҳифаларини бойитмоқдалар. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар ой бошида мактубларга обзор ва энг сара мақолалар номлари ёзилган хабар бериб борилади. Бундан шу нарса маълумки, муштарийлар сони ойдан-ой ортиб, бизга мактуб йўлловчилар кўпаймоқда. Бу билан газетамизга қизиқувчилар, унга обуна бўлиб ўқиб борувчилар сони ортаётганидан хурсандмиз.
Мақолда айтилганидек: “Қуш уясида кўрганини қилади!” Чиндан ҳам шундай. Сиз газета ўқисангиз, фарзандингизнинг ҳам ўқигиси, унда нималар ёритилганини билгиси келади. Қарабсизки, болада ўқишга меҳр кучайиб, албатта нашрга обуна бўлади ва тинмасдан ўқийди. Шунинг учун ҳар бир хонадон соҳиби, албатта газетага обуна бўлиши шарт. Шундагина онги етук, маърифатга қизиқувчан ёшлар етишиб чиқади.
Айни пайтда таҳририятимиз аъзолари келгуси йил бошидан қандай материалларни ёритиш, нималарга эътибор бериш учун режа тузиб олишди. Шунга биноан туман, вилоят ва мамлакатимизда юз бераётган ҳодиса ва воқеалар, савиянгизни оширувчи, сизни ўзига жалб этувчи мақола, ҳикоя ва қиссалар ёритилади. Бунинг учун бизда имконият ҳам, шароит ҳам етарли. Ҳаким ат-Термизий айтганидек: “Ниятни йўқотишдан қайғуринг. Чунки бирор хайрли иш ниятсиз ҳал бўлмайди”. Ҳақиқатдан шундай. Яхши ният билан газетамизга обуна бўлсангиз, барчага зиё улашган ва бизни хурсанд қилган бўласиз.
Газетамизнинг мунтазам чиқиб туриши кўп жиҳатдан обунага боғлиқ. Шунинг учун тумандошларимизни газетамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Ҳар бир хонадонга унинг ташриф буюриши учун обуна бўлиш кифоя. Нархи эса унчалик қиммат эмас. 98 минг 400 сўм (манзилга етказиш ҳақидан ташқари) тўласангиз бас. «Янги аср матбуоти» МЧЖ ва биз орқали обуна бўлсангиз ўзимиз хонадонингизда газетанинг кириб боришини таъминлаймиз.

Нормамат ОЛИМОВ


Дата добавления: 13/10/2017 12:39;   Просмотров: 1339
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку