Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР, КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР ДЕМАКДИР

Туман ҳокимлигида ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д. АЗИЗОВА иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 Таъкидландики, Ўзбекистон республикаси президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2022 йил 19-январдаги ПҚ-92 сонли қарори бўйича туманидаги мавжуд 74 маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. 14-30 ёшдаги 65 минг 74 нафар ёшларнинг барчаси тўғрисида маълумотлар "Ёшлар баланси" электрон платформасига киритилган. Унда ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг йўналишлар кесимида 2200 нафари "Ёшлар дафтари" га киритилиб, уларнинг 2025 (87,5 фоиз) нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, -714 нафар ёшларга субсидиялар,-126 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди.-259 нафар ёшларни контракт пули,- 152 нафар ёшларнинг ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви учун харажатлари тўлаб берилди. Шунингдек,-557 нафар ёшларнинг деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратиб берилди. Бундан ташқари "Ёшлар дафтари" га кириш истагини билдирган жами 2654 нафар ёшларнинг онлайн мурожаатларидан 2154 таси тасдиқланган 499 таси рад этилган.


Дата добавления: 22/12/2022 10:37;   Просмотров: 11129
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку