Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро О.Д. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари билан гаплашиб Польша давлатига ишга жўнатишни ваъда қилган ва эвазига 3 800 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланган.
Текширувда О.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, С. дан олган пуллари ҳисобидан 800 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.