Маълумки, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хусусан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш тартиби жорий қилиниб, фуқаролар эркин танлов асосида ерларни ижарага фойдаланиш ҳуқуқи асосида қўлга киритишмоқда.
Бу – жамиятимиз учун муҳим ва айни вақтда, ўзига хос янгилик бўлганлиги сабабли, мазкур муносабатларда фуқароларга мавжуд тартиб-қоидалар ҳақида маълумот бериш ҳам ўта муҳим саналади.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Қ.Мурадов томонидан Самарқанд туманидаги “Конигил”, “Андижони”, “Жўйи Аббос” маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида мазкур маҳаллалар ҳудудларидан ижара учун ер олган фуқаролар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда фуқароларга Ўзбекситон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган “Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланма”лар тарқатилиб, уларга ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбариятлари тушунтирилди.
Учрашув давомида фуқаролар томонидан берилган барча саволларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.