Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СУЮКЛИ МОМО ЁДИ

Тақдири азалдан қочиб бўлмайди. Умр ўткинчи, ўлим ҳақ. Аммо ибратли ҳаёт, ҳалол меҳнат, эзгу фазилатлар инсон  умрини узайтириши рост гап. Бешафқат ўлим орамиздан дуогўй онахон, меҳрубон оила бошлиғи, пиру-бадавлат нуроний, Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийси Музаффара ая Саъдуллоевани олиб кетди.

Музаффара ая Саъдуллаева 1928 йил 15-майда Самарқанд тумани Қавола маҳалласида оддий ҳунарманд-косиб оиласида туғилган. Болалик даври Иккинчи жаҳон уруши (1941-1945 й.) даврига тўғри келганлиги боис, мактабда ўқиш баробарида собиқ Куйбишев номли жамоа хўжалигида меҳнат қилиб, кекса аёллар билан бирга фронтга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб юбориш жабҳасида фаол қатнашди.

Музаффара ая Саъдуллаева 1948 йили Самарқанд шаҳар Руҳобод маҳалласида яшовчи Муҳиддин ака Саъдуллаев билан турмуш қуриб, биргаликдаги ҳаётдан 4 нафар қиз, 4 нафар ўғилни дунёга келтириб, улардан 6 нафарини олий маълумотли қилиб тарбиялади. Музаффара аянинг баракали умри жамият, оила тинчлиги, фаровонлиги, фарзандлар тарбиясига бағишлашди. Эл орасида ўзига хос иззат-икром, обрў-эътибор қозонди. Ўғиллари Нуриддин ва Фахриддин тадбиркорлик, қизлари Муқаддас, Мунаввар, Майсара педагогик фаолият билан шуғулландилар.

Ўртанча ўғли Насриддин Саъдуллаев эса собиқ Боғишамол, Темир йўл туманлари, Самарқанд шаҳар ҳамда вилоят партия қўмиталарида  масъул лавозимларда, Самарқанд туман ҳокими ўринбосари, Улуғбек ҚФЙ раиси вазифаларида ишлаб, бугун кексалик гаштини сурмоқда.

Музаффара ая уруш йиллари болалар тарбияси билан бирга, тикувчилик, деҳқончилик орқасидан оила  таъминотини яхшилашга муносиб ҳисса қўшди. У кишининг берган панд-ўгитлари, оила юритиш тажрибалари бугун юзга яқин невара-эваралари учун ҳаётий сабоқ бўлиб келмоқда.

Музаффара аянинг мураккаб ва шонли ҳаёт йўллари, порлоқ хотиралари қадрдон авлодлари, қариндош-уруғлари, маҳалла аҳли қалбида мангу қолади.

Мирзо Улуғбек МФЙ фаоллари.


Последнее редактирование: 12/03/2022 10:23;   Просмотров: 1391
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку