Самарқанд вилояти суди судьялари М.Тухтаев, У.Эшқобилов, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Мурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди судьяси Ю.Муҳаммадиева, жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани суди раиси Н.Ражабовлар томонидан Самарқанд туманидаги иккинчи сектор маъмурий штаби биносида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, шунингдек, хотин-қизларнинг мавжуд ҳақ-ҳуқуқлари бўйича маълумотлар берилди.
Учрашув давомида фуқароларга хотин-қизларнинг ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш бўйича, шунингдек, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиниши тўғрисида мавжуд қонунчилик нормалари бўйича ҳам ахборот берилди.
Хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилиб, қонуний тушунтиришлар берилди.
Қабул якунида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони бўйича ҳам маълумот берилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.