Жорий йилнинг 23 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўтказилган видеоселектор давомида давлатимиз раҳбари нуткида жойларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ариза-шикоятлар ўтган йилгига нисбатан кескин ошиб кетганлиги, мутасаддилар аҳоли мурожаатларига жиддий ёндашмаётганлиги, натижада фуқаролар томонидан такрорий ва жамоавий мурожаатлар сони ошиб бораётганлигини таъкидлаб, аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш бўйича туман, шаҳар ва вилоятларда айнан шу масала бўйича махсус Штаб ташкил қилган ҳолда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, барча мутасадди ташкилот раҳбарлари, депутатлар ҳамда МФЙ раисларини жалб қилиб мурожаатларни кўриб чиқиш зарурлигини айтиб ўтдилар.
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов раҳбарлигида туман Муҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Ҳасанов иштирокида туманнинг барча секторлари ҳудудидаги жами 74 та МФЙ масъулларини алоҳида-алоҳида жалб қилган ҳолда семинар бўлиб ўтди. Ўтказилган семинарда Халқ қабулхонаси мудири сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатга жиддий ва виждонан ёндашган ҳолда халқ розилигини олиш устувор вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тумандаги мавжуд 65 та сайлов участкаларини тайёр ҳолатга келтириш, маҳаллаларни ободонлаштириш, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш, дарахтларни оқлаш, шакл бериш, асосий ва ички кўчаларни обод килиш бўйича МФЙ масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.
Семинарда ҳудудий депутатлар, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Н.КАРИМОВ.
Б.ҚОДИРОВ, сурат муаллифи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.