Қабулда туман ҳокими С.Усманов ва сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири, мактабгача таълим бўлими, бандлик, тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди.
Унда Қавчинон, Деҳнав ва Оқмачит маҳалласи фуқаролари ҳам қатнашиб, 30 дан ортиқ мурожаати тингланди.
Учрашувда асосан мурожаатлар йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал соҳа масалаларига оид бўлди. Ҳар бир мурожаат ижросини таъминлаш учун мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.