Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу муҳим сиёсий компаниясини олий даражада ўтказиш учун тумандаги 16-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган 830-сайлов участкасида иш қизғин.
Бу йилги Президент сайловига 2 минг 807 нафар Ўрташайх ва Кўсаҳо маҳалласи фуқаролари қатнашишлари кутилмоқда, - дейди участка сайлов комиссиясининг раис ўринбосари Наргиза Шодиқулова. - Улардан 50 нафарга яқинлари биринчи марта фуқаролик бурчларини шараф билан бажаришади. Мактаб педагогик жамоаси ва маҳалла фаолларидан иборат тарғиботчилар улар билан суҳбатлар ўтказиб, Ўзбекистон республикаси Президенти сайловига иштирок этаётган номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб бормоқдалар.
Шуниси диққатга сазоворки, Ўзбекистон республикаси Президентлигига номзодлар - Экологик партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Облоқулов, «Адолат» Социал-демократик партияси кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов, «Миллий тикланиш» демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Алишер Қодиров, Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги Президенти Шавкат Мирзиёевлар тўғрисидаги маълумотларни аҳоли гавжум жойларда қўйдик.
- Наргиза Абдуазизовна, сайлов комиссияси аъзолари билан таништирсангиз?
- Бизнинг участкада мактаб директори Дилсора Юсупова раис, Дилшод Асадов котиб, аъзолар Неъмат Ҳамдамов, Хуршеда Зокирова, Санталат Эшонқулова, Гулдаста Аюбова қатъий режа асосида фаолият олиб бормоқдалар.
Хуллас, бизнинг мақсадимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказишдир.
Зоҳир ҲАСАНЗОДА.
Сурат муаллифи: Баҳодир ЗОҲИР.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.