Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқандда "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" ҳуқуқий акцияси бошланди

"Ҳуқуқий тарғибот куни" ҳамда адлия вазирлиги томонидан 1 августдан 30 августгача эълон қилинган "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" ҳуқуқий акцияси доирасида туман адлия бўлими,

Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Темур Шамсиддинов ва сервис менежери Мавсума Қурбонова иштирокида тумандаги 33-ИДУМда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда фуқаролардан, хусусан, таълим муассаса хотин-қизларидан кўчмас мулк ва мерос, фамилияни ўзгартириш, ва бошқа масалаларга оид 15 та мурожаат қабул қилинди. Адлия масъуллари томонидан 10 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Худди шундай туман тиббиёт бирлашмасида ҳам акция доирасида тадбир ўтказилди. Бу ерда ҳам фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган муаммолар аниқланиб, хуқуқий тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, масъуллар қонунчиликдаги янгиликлар, "Mahalla yordami" телеграм боти ва унинг афзалликлари, "Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" ҳуқуқий акцияси тўғрисида батафсил маълумот беришди.


Дата добавления: 20/08/2024 18:50;   Просмотров: 75
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку