Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САМАРҚАНДДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИГА ЭҲТИЁЖ ОРТМОҚДА. НЕГА?

Йилдан-йилга давлат хизматлари сони ортиб бормоқда. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг хизматларга бўлган талаб ва эҳтиёжлари ҳам ўсяпти.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича, вилоятда 2020 йилда 661 810 та давлат хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2021 йил 780 минг 363 тани ташкил қилган. Яъни, ўтган йилда 118 минг 553 та кўп хизмат кўрсатилган. 

Ўтган йили вилоятдаги давлат хизматлари марказлари орқали жами 30 401 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Уларнинг 12 076 таси  юридик шахс сифатидаги кичик бизнес субъектлари бўлса, 18 261 таси якка тартибдаги  тадбиркорлик субъектларидир. Бундан ташқари, 53 та хорижий инвестиция иштирокидаги  корхона шулар жумласидандир. Таҳлилларга кўра, 2021 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари 2020 йилга нисбатан 5 654 тага ортган.

Ушбу хизматларнинг 8 111 таси Давлат хизматлари марказларининг олис ва чекка ҳудудлардаги филиаллари томонидан тақдим этилган. Хусусан, 139 та тадбиркорлик субъекти ҳам айнан филиаллар томонидан рўйхатга олинган. Қолаверса, ўтган йилда 26 335 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилиб, 1 352 та тадбиркорлик субъектлари сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилда сайёр тартибда кўрсатилган давлат хизматлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 16 426 тага кўпайган. Сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари эса 383 тага ортган. 

Мазкур давр давомида болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш (161 184 та), жисмоний ва юридик шахслар учун электрон рақамли имзо олиш (89 539 та), кадастр паспортини шакллантириш 951 785 та), никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслик ёки никоҳдан ажралганлик тўғрисида маълумотнома олиш (25 080 та), кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (34 320 та), совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиш ва ўрнатишга ариза бериш (21 859 та) ва ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (14 133 та) каби хизматлардан фойдаланиш бўйича мурожаат кўп бўлган.

ЎзА.


Дата добавления: 31/01/2022 10:08;   Просмотров: 573
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку