Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

Ушбу саволга "Ҳуқуқий ахборот" канали жавоб берди.


Қайд этилишича, қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
— сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
— гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
— ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
— ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
— ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
— оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
— хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
— ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.


Дата добавления: 02/11/2020 11:06;   Просмотров: 776
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку