Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ўзбекистонда бизнес тоифаларга бўлинди, тадбиркорлар янги имтиёзларга эга бўлди

Президент фармонига кўра, тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади:

Кичик тадбиркорлик субъектлари:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;

➖ ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

➖ йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Президент фармони билан жами даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.

Давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди.


Дата добавления: 10/02/2023 15:32;   Просмотров: 11818
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку