Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

“ОҚБЎЙРА ГАРДЕН” – САЙЁҲЛАР МАРКАЗИ

Самарқанд мустақил Ўзбекистоннинг қадимий ва навқирон шаҳарларидандир. Бу макон аҳолиси меҳмон кутиш ва миллий қадриятларнинг уйғунлиги билан ҳар бир кишининг кўнглидан жой олган.   

Самарқанд туманининг Оҳалик тоғ ён-бағрида жойлашган Янгиариқ маҳалласи ҳудудида “Оқбўйро гарден” экотуризм масканининг ташкил этилиши самарқандликларнинг меҳмондўстлигининг яна бир нишонасидир.

Бу ерда меҳмонлар мароқли дам олиши учун оромгоҳлар, миллий кўринишдаги шийпонлар, сузиш ҳавзаси, болалар ўйин майдончасини ўз ичига олади. Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун концерт ва шоу-дастурлар намойиш этилади. Ҳудудга ташриф буюрувчилар тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиши ҳамда пиёда, отда ёки эшакда сайр қилишлари мумкин.Меҳмонлар учун экстремал туризм хизматларидан фойдаланиш, квадроциклларда сайр қилиш, пароплан, дельтаплан ва ҳаво шарларида парвоз қилиш имкониятлари ҳам яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ.

Мазкур масканнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Наврўз ТЎРАЕВ


Дата добавления: 25/10/2020 14:06;   Просмотров: 788
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку