Бугун туманимизни қай томонига борманг, боғлардаги сархил мевалару ишкомлардаги алвонранг узумларни кҒриб, кҒзингиз қувнайди.
Умуман олганда, куз фасли бободеҳқонларимиз учун ҳал қилув палласи ёки Ғзларини таъбири билан айтганда "ғалвирни сувдан кҒтарадиган" вақт саналади. Чунки, эрта баҳорда қилинган заҳматли меҳнатларнинг самараси айнан кузда сарҳисоб қилинади. Шунинг учун ҳам боғ ва токзорлардаги ҳосиллар айни пайтда жадаллик билан йиғиштириб олинмоқда "Янгиариқ - агротехсервис" агрофирмаси ҳудудидаги "Суюнов Қаюм узумзорлари" фермер хҒжалигида ҳам ҳозирги вақтда узум узиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
- Фермер хҒжалигимизда жами 10,5 гектар ер майдони бҒлиб, шундан 7 гектарида эски токзор, яъни узумнинг тойфи нави, 3,5 гектарида эса янги кишмиш навли токларни экиб парваришлаяпмиз, - дейди фермер хҒжалик раиси Феруз Суюнов. - Бу йилги ҳосилдан кҒнглимиз тҒқ. кҒзланган режага албатта эришамиз. Бугунги кунга қадар 50 тоннадан зиёд сара узумларни узиб, экспортёрларга топширдик. Ҳали пайколда ҳосил мҒл, кузнинг ҳар бир офтобли кунларини ғанимат билиб, бу ишларни янада тезлаштирмоқдамиз. Жавлон Каримов, Анвара Ҳусейнова, Шодмон ЙҒлдошев, Маржона Жумабоева сингари ишчиларимиз кунлик узум узиш ва саралашда жонбозлик билан меҳнат қилмоқдалар.
Ҳа, олтин куз Ғз саховати билан деҳқонларимизга қут-барака келтирмоқда, десак муболаға бҒлмайди.
ТошпҒлод ЮСУПОВ.
Муаллиф олган сурат.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.