Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Аҳмедов Одил Олимжонович ЎФА вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2021 йил 25-сентябрда ўтказилган ҳисобот сайлов Конгресс баёни ва ЎФА устави 37-моддаси ҳамда Ижроия Қўмитанинг 04/2021-сонли баёнининг қарорига асосан ЎФА Ижроия Қўмитаси аъзоларининг вакант жойларини тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шоабдурахмонов Рустам Мавзурович, Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва спорт вазири биринчи ўринбосари Каримов Аваз Қудратуллаевич, “Ўзбекнефтгаз” Ационерлик жамияти бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Комилов Козимжон Фозилович, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Ходжаев Алишер Жўрақулович номзодлари тасдиқланди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.