Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Тoйлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари Ў.Қ.Мурадов ва Ф.К.Мажидовлар томонидан Самарқанд тумани Чумчуқли ва Бадал маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқаролар ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур учрашув давомида судьялар томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар, жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-671-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-663-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёритиб берилди. Судьяларнинг фуқаролар билан учрашуви давомида мазкур қонун ҳужжатларининг моҳияти аҳоли вакилларига кенг қамровли тушунтирилди. Очиқ мулоқотлар фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабул тарзида давом эттирилди. Чумчуқли МФЙда фуқаролар Ш.Саидова ва Х.Турсунова уй-жой масаласида; Бадал МФЙда эса фуқаролар А.Жалилов ишга тиклаш бўйича, М.Рўзиева, М.Жўракулова, Ф.Ғаффоровалар ер масаласида судьяларга мурожаат қилишди. Судьялар томонидан барча мурожаатлар бҒйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва тавсиялар берилди. Савол-жавоблар бой бҒлган мурожаатлар қабули ҳам қизғин тарзда ўтди.


Последнее редактирование: 21/05/2021 15:46;   Просмотров: 2418
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку