Бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.К.Мажидов томонидан Самарқанд туманидаги “Қўшмачит”, “Обод”, “Шалғамон”, “Гулобод” ва “Ширинобод” МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида йиғилиш қатнашчиларига қонунчиликдаги янгиликлар моҳияти тушунтирилиши билан биргаликда, мурожаатчиларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида фуқароларгаЎзбекистон Республикасининг бир қатор Қонун ҳужжатлари, жумладан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сонли Фармони ва “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сонли Қарори бўйича ҳам маълумот берилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.