Кун тартибига киритилган масала Самарқанд туманининг мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш лойиҳаси тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов маълумот берди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳарнинг тарихий марказини оқилона қайта тиклаш, унинг замонавий қиёфасини тубдан янгилаш, шаҳарни ЮНЕСКО талаблари асосида тарихий меросга эга бўлган шаҳарлар даражасигача етказиш, бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд манбалари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, туризмни мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғига босқичма-босқич ўтишини, Буюк ипак йўлидаги туризмнинг жозибадор маркази сифатида мамлакатимизнинг ижобий имижини шакллантириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва ҳудудларнинг салоҳиятини тўлиқ жалб қилишни таъминлаш зарурати мавжуд. Шу боис Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш режаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Самарқанд шаҳрини инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида “Миллионли шаҳар”га айлантириш учун, шаҳарга чегарадош бўлган Самарқанд, Паст Дарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудларини қўшиш орқали, шунингдек, доимий рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳисобига шаҳар аҳолиси сони оширилади.
Хўш, бунинг учун Самарқанд туманининг қанча ҳудуди Самарқанд шаҳрига қўшилади? Самарқанд тумани ҳудудидаги 65 та маҳалла, 12,647 минг гектар ер майдони, 234,4 минг нафар аҳоли қўшилиши режалаштирилган. Шу сабабли Самарқанд шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, Қорасув тумани - майдони 7,921 минг гектари, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;
- Сиёб тумани - майдони 4,846 минг гектари, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;
- Сўғдиёна тумани - майдони 3,741 минг гектари, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;
- Боғишамол тумани - майдони 3,246 минг гектари, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;
- Мароқанд тумани - майдони 8,333 минг гектари, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.
Бу ўринда Самарқанд тумани - Мароқанд тумани деб юритилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш салоҳиятига эга ва туризмни рвожлантириш ҳудуд ҳисобланади. Шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортини амалга оширади. Бунда валюта тушумларини, хорижий инвесторлар иштирокидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради, кичик саноат зоналари, узумчилик, иссиқхона, агрологиситика маркази, паррандачилик йўналишлари ривожланади. Бундан ташқари, эшкак эшиш канали ҳудудида ташкил этилаётган конгресс холлар ва йирик меҳмонхона комплексларидан иборат замонавий туристик мажмуа ва мазкур мажмуага туташ ҳудудда “Конигил-туризм қишлоғи” лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига туристик салоҳият ҳамда хизматлар монетизацияси янада ошади.
Таъкидлаш керакки, шаҳарда саноатни ривожлантириш, асосан, шаҳарда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда саноат маҳсулотлари тайёр маҳсулотгача етказиш, қўшилган қиймат занжирини яратиш натижасида эришилади.
2022-2026 йилларда шаҳарда 8 та кичик саноат зоналари ташкил этилади. Масалан, Мотрид маскани Қорасув МФЙ худудидаги 4,1 га ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилади. Ушбу кичик саноат зоналарига юқори қўшилган қиймат яратадиган инвестиция лойиҳалари, жумладан қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.
2026 йилга бориб саноат корхоналарининг сони 1533 тадан 3849 тага етказилади, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 17,5 трлн сўмни ташкил этиб, қарийб 2 баробарга ўсиши таъминланади. 2040 йилга бориб саноат корхоналари сони 5 мингтага, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
47,0 трлн.сўмга етказилади.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 15,3 млн.сўмга ёки
1,7 баробарга ўсишига эришилади.
Хизмат кўрсатиш сохасида корхоналар сони 12240 тадан 22045 тага етказиш ҳисобига жами хизматлар ҳажми 13,2 трлн сўмдан 21,7 трлн сўмга ёки
1,7 баробарга ўсиши таъминланади. Чакана товар айланмаси ҳажми 13,3 трлн сўмдан 22,0 трлн сўмга етказилади. 2040 йилга бориб хизмат кўрсатиш соҳасида корхоналар сони 48 мингтага, хизмат кўрсатиш ҳажми 63,0 млрд.сўмга етказилади. Бунлан ташқари:
- IT-park ва техно парклар ташкил этилиб ахборот технологиялари соҳаси ривожланади.
- Йирик агрологистика марказлари ишга туширилади;
- Молиявий хизматлар хажми кескин ошади, хусусан такомиллашиб, банк хизматлари тури 120 тадан 300 тагача ошади.
Сессияда депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди. Унда тегишли қарорлар қабул қилинди.