Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Мактабгача таълим бўлими ходими тадбиркордан салкам 15 миллион сўм талаб қилди

1 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлигининг «Мувофиқлик назорати» бошқармаси бошлиғи Фаррух Аминов Наманган мактабгача таълим бошқармаси ходими салкам 15 миллион сўм пора олаётган вақтида қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда НОВА24 хабар берди.


Унинг таъкидлашича, бошқарма ҳисобчиси «Коробо» МЧЖ раҳбаридан 14,8 миллион сўм ва 2 минг доллар олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. Хусусан, Наманган вилояти Бош прокуратураси ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш департаменти ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда мазкур ҳолат аниқланди.
Ходимга нисбатан 214-модда (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходими томонидан моддий бойликларни ёки мулкий неъматларни қонунга хилоф равишда олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Фаррух Аминовнинг айтишича, улар яқинда судга мурожаат қилган ва айбдор уч йилга озодликдан маҳрум этилган.


Дата добавления: 02/11/2021 10:30;   Просмотров: 895
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку