Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҲАЛЛА ОБОД – ЮРТ ОБОД

Маълумки, давлатимиз раҳбари раислигида жорий 15 январь куни бўлиб ўтган маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш борасида бир қатор топшириқлар берилди.
Мазкур топшириқлар ижроси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Ху¬дайбергеновнинг шу йил 18 январь санасидаги 07-109-сонли топшириғига асосан тумандаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллалар тоифасига киритилган "Диёр", "Қо¬расув", "Заҳлик" ва "Хишров" маҳаллаларида бугунги кунда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Маҳаллалар марказларида туман Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлиги томонидан махсус ШТАБ ташкил этилди, тумандаги барча ташкилотлар ва ҳоким ёрдамчиларини жалб қилган ҳолда сектор раҳбарлари бошчилигида тезкор йиғилиш ўтказилиб, ҳар бир ташкилот раҳбарларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди. Йўл харитаси тузилиб, ижросини назорат қилиш туман прокуратурасига юклатилди. Ҳозирги вақтда туманда амалий ишлар барча ташикилотларни жалб қилган ҳолда комплекс равишда олиб борилмоқда. Жумладан, туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Заҳлик маҳалласида соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан 456 та хонадон ўрганилиб, диспансер назоратида турувчи 172 нафар III гуруҳ, 17 нафар IV гуруҳ беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида 11 нафар беморга стационар шароитда даволаниш учун йўлланма ҳамда 13 нафар беморга дори-дармон берилди. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 211 та хонадон ўрганилиб, 4 та хонадоннинг дудбуронлари тозаланди, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 1,5 кмга яқин кўчалар ободонлаштирилди ва дарахтлар оқланиб шакл берилди. Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 1 дона ТП таъмирланди ва 20 та янги бетон устунлар ўрнатилди. Шунингдек, маҳалланинг 1,7 км йўлларига шағал тўкилиб текисланди, 1 дона ичимлик суви минораси таъмирланди. Бундан ташқари туман ветеринария бўлими участка мудирлари томонидан аҳоли хонадонларида мавжуд 35 бош қорамол, 10 бош қўй-эчки куйдирги ва 4 бош итлар қутириш касаллигига қарши эмланди, 203 та хонадонда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Бу борада маҳалладаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Муҳаммадиевга ҳам тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Заҳлик маҳалласи қиёфасини ўзгартириш бўйича олиб борилган ишларда тумандаги барча ташкилотлар, профилактика инспекторлари, имом хатиблар, маҳалла фаоллари, туман прокурори ва Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида бир тан-у бир жон бўлиб кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.
 
Илҳом МУРОДОВ,
туман Халқ қабулхонаси мудири.

Дата добавления: 12/03/2022 11:03;   Просмотров: 1169
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку