Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Кейинги йилдан фақат давлат гранти учун квоталар эълон қилинади

2023 йилги қабулдан ОТМларнинг тўлов-контракт асосидаги квоталарини белгилашдан воз кечилади. Бу ОТМларга қабул квоталарини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида белгиланган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2023/2024 йилдан бошлаб барча давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари фақатгина давлат грантлари бўйича тасдиқланади.

Тўлов-контракт асосидаги қабул ўринлари олий таълим муассасалари, молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари, бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идоралар, Иқтисодийтараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.

Қайд этилишича, 2026 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш белгиланган.

Жорий йилги қабулда ОТМларнинг йўналишлари кесимида ажратилган квоталар билан қарор лойиҳасининг тўлиқ матни орқали танишиш мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 1 июнгача давом этади.


Дата добавления: 18/05/2022 11:30;   Просмотров: 2857
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку