Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ САМАРАЛИ МЕҲНАТГА БОҒЛИҚ

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги параметрларида, қабул қилинган давлат дастурларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берган топшириқлари, шунингдек, миллий валюта сиёсатини эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар кўзда тутилган.

2021 йил давомида туман маҳаллий бюджетини сифатли қилиб ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилди.

2021 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари йиллик режаси 63 млрд 661 млн 954 минг сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда прогноз кўрсаткичи 78 млрд 748 млн 826 минг сўмга бажарилди, бу режага нисбатан 15 млрд 086 млн 872 минг сўмга қўшимча ёки 123,7 фоиз демакдир.

2021 йил 4-чоракда жами 19 млрд 597 млн 192 минг сўм даромад тушурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда  4-чоракда 23 млрд 579 млн 398 минг сўмга бажарилди, бу режага нисбатан 3 млрд 982 млн 206 минг сўмга кўп ёки 120,0 фоиздир.

 Туман ҳокимлиги молия бўлими ҳамда туман Давлат солиқ инспекция­сининг Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришга йўналтирилган ишларини тартибга солиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида"ги қўшма буйруғ ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил давомида туман молия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, 2 032,5 млн. сўмлик туман маҳаллий бюджетига йил охиригача тушиши мумкин бўлган кўшимча резеврлар аникланди, аниқланган ҳолатларни қонунийлаштириш натижасида туман ДСИ ходимлари томонидан 1903,7 млн сўм туман маҳаллий бюджетига қўшимча тушумлар тушишига эришилди.

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари Халқ депутатлари Самарқанд туман кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлар доирасида ижро этилмоқда.

Жумладан, 2021 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг жами харажатлари 179 млрд 386 млн 748 минг сўмни ташкил этиб, ушбу маблағларнинг 63,9 фоизи ёки 114 млрд 593 млн 676 минг сўми ижтимоий соҳа харажатлар ҳиссасига тўғри келади.

Бюджет харажатларини тармоқлар кесимида кўриб чиққанда, алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки таълим соҳаси харажатлари учун 11 млрд 253 млн 105 минг сўм, Мактабгача таълим муассасалари сақлаш харажатлари учун 21 млрд 234 млн 656 минг сўмликни, Соғлиқни сақлаш муассасалари эҳтиёж учун 75 млрд 773 млн 028 минг сўмлик маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилди.

Бундан ташқари ушбу даврда туман ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманнинг коммуникация ва ободонлаштириш ишларига ҳамда кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб -қувватлаш учун 1 млрд 132 млн 604 минг сўм сарф­ланди.

Шунингдек, "Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор асосида  фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами 3543,0 млн.сўм маблағлар шаклланган бўлиб, "Оpenbudget.uz" ахборот порталига фуқаролар томонидан ички  кўчаларни таъмирлаш ва асфальт қилиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш ва таъмирланиши учун келиб тушган таклифларга жами 2210,0 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.

Шерзод ВОСЕЕВ,

туман молия бўлими мудири.


Дата добавления: 01/02/2022 10:29;   Просмотров: 628
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку