Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон фармонига асосан суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб беришда автоматлаштирилган тизим жорий этилди ва ҳар бир истеъмолчи Жамият томонидан бепул ID карталар билан таъминланди.

Мазкур тизимни тўлақонли ишлашини таъминлаш, турли хил ноқонуний ҳолатлар ва коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида яратилган “E-Газ” дастури такомиллаштирилиб борилмоқда. Жумладан, "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали жорий йилнинг 16 май кунидан бошлаб, “Ҳудудгазтаьминот"АЖ томонидан ишлаб чиқилган "E-Gaz" дастурининг янги мобил версиясида иш бошлади . Янги версияни "Play market" иловаси орқали юклаб олиш имконияти яратилган. Эндиликда суюлтирилган газни етказиб беришда тўлов жараёнлари фақат ID карта орқали амалга оширилиб, бир истеъмолчига битта маиший газ баллонда суюлтирилган газ етказиб берилади.
Ҳозирда барча истеъмолчиларга суюлтирилган газ онлайн “E-Gaz” тизими орқали уйма-уй етказиб берилмоқда. Суюлтирилган газ баллон вазнини Жамиятнинг махсус автотранспортлардаги мавжуд назорат тарозиси орқали текшириб олиш имконияти яратилган.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Сизга берилган ID картани зарур маблағ билан тўлдиришда уйдан чиқмаган ҳолда “Paynet”, “Payme”, “Milliy”, “Click” каби мобил тўлов тизимларидан фойдаланишингиз ва банк кассалари орқали амалга оширишингиз мумкин.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, суюлтирилган газдан фақат маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш) учун фойдаланиш лозим. Баллонларни кўча бошига олиб бормасдан, уй олдида алмаштирилади ва ҳар бир истеъмолчига битта маиший газ баллонда МФЙлар кетма-кетлигида тасдиқланган жадвал асосида белгиланган муддатда етказиб берилади. Мазкур ишлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади.
Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш газ таъминоти филиали томонидан тизимли равишда кунлик назоратга олинган.

Суюлтирилган газ истеъмолчилари қўшимча саволлар бўйича филиалнинг 1104 ва (69) 239-78-27 “Ишонч” телефонига қўнғироқ ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали


Дата добавления: 17/05/2022 12:09;   Просмотров: 2899
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку