Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан туман мактаблари ўртасида учта, яъни иншо, назм, наср ва видеодарс шартлари бўйича ўтказилган танловда  тумандаги 55 та умумтаълим  мактабларидан 45 тасининг вакиллари иштирок этди.

Яқинда туман ҳокимлиги нашри - "Гулобод тонги" газетаси таҳририятида "Гулобод тонги" газетаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлигининг туман бўлими ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим"! мавзуидаги танловнинг ғолибларини аниқлаш ва рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилди.  Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра биринчи йўналиш бўйича (иншо) 24-чи мактабдан 10- синф ўқувчиси Дурдона Ҳалимова 1-ўрин,  21-мактабдан 10-синф ўқувчиси Санобар Маннонова 2-ўрин, 51-мактаб 10-синф ўқувчиси Парвина Абдуманнонова 3-ўрин соҳиби бўлишди.

Назм, наср йўналишида 40-мактаб 7-синф ўқувчиси Рашидий Маликабону 1-ўрин, 44-мактаб 5-синф ўқувчиси Самира Рустамова 2-ўрин, 16-мактаб 11-синф ўқувчиси Гулжаҳон Ахтамова 3-ўринга мушарраф бўлишди. Кейинги шарт видеодарс йўналишида 1-ўрин 53-мактаб она тили ва адабиёти ўқитувчиси Моҳчеҳра Боқиевага, 2-ўрин 9-мактаб ўқитувчиси Лобар Ҳожиқурбоновага, 3-ўрин 2-чи ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муҳайё Нуриддиновага насиб этди.

Қайд этиш лозимки, 12-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган ғолибларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Н.Мавлонов иштирок этди. Эътиборли жиҳати, ижодий ишлари ва дарс машғулотлари яхши деб ҳисобланган ўқувчи ва ўқитувчиларнинг сара шеър ва мақолаларини туман газетасида чоп этишга тавсия этилди.

Тошпўлод ЮСУПОВ


Дата добавления: 23/10/2020 15:07;   Просмотров: 769
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку