Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛГАНДА...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасига 2020 йил 9 ой давомида жами 715 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 512 таси тумандаги ташкилотларга ижро қилишлари учун юборилган бўлиб, 108 таси вилоят Халқ қабулхонаси орқали юқори ташкилотларга юборилган ва 95 та мурожаатлар туман Халқ қабулхонасининг ўзида ҳал этилган. Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Президент Виртуал қабулхонаси  базасига киритилган.

  Мурожаатларнинг 315 таси қаноатлантирилган, шундан 229 таси ижобий ечимини топган ва 86 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал этилган, 315 та мурожаат бўйича муаллифларга ёзма тушунтиришлар берилган.

  Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат бошқарув органлари ва тегишли ташкилотлар томонидан айрим қонунбузилиш ҳолатларига, ҳусусан мурожаатларни ҳал қилишда юзаки кўриб чиқиш, эътиборсизлик билан ёндашув каби камчиликларга йўл қўйилмоқда. Бу борада 9 ойлик даврда Халқ қабулхонаси томонидан корхона ва ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича кунлик назорат ўрнатилиб, ҳар бир масъул ходим ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлиги оширилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 28 декабрдаги Фармони талаби билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда, туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида жисмоний ва юридик шахсларни давлат органлари, хўжалик бошқарув органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан бевосита қабуллар ўтказилиши белгиланган.  Шунга кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Халқ қабулхонасида  туман ҳокими 2 маротаба, туман ДСИ раҳбарининг 1 маротаба қабуллари ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган ва уларнинг мурожаатларини қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши таъминланган. Бундан ташқари, бугунги кунга қадар туман Мажбурий ижро бюроси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ободонлаштириш, Газ таъминоти корхонаси, Сувоқова, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  раҳбарлари фуқароларни қабул қилишмоқда. Шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов томонидан Халқ қабулхонаси биносида туман депутатларининг фуқароларни қабул қилиш жадвали тасдиқланиб "Гулобод тонги" газетасида эълон қилинди. Мазкур  режага асосан ҳафтада бир маротаба маҳаллий Кенгаш депутатлари  вакилликка сайланган ҳудуддан фуқароларни қабул қилиш тадбирлари олиб боришмоқда.

Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари билан тасдиқланган ойлик режа асосида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар уюштириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилиш, ҳамда  камчиликларни бартараф этиш мақсадида сектор раҳбарлари томнидан ҳафтада камида бир маротаба бириктирилган ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинди.

  Туман сектор раҳбарлари томонидан 2020 йил 30 сентябр кунига қадар жами 36 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб,  371 нафар фуқаролардан 385 та масала бўйича мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 34 таси жойида қаноатлантирилган, 243 та мурожаат эгаларига асосли тушунтириш берилган бўлиб, 108 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Самарқанд туманида хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича

2020 йил 20 август куни Давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўмакка муҳтож бўлган ишсиз ёшлар ва аёлларнинг рўйхатини шакллантириб, янги тизим асосида  "Ёшлар дафтар"ларини юритишни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилган. Ушбу тошириқ ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимлиги масъулуллари томонидан амалга оширилган ташкилий чора-тадбирларга кўра туманда намунада кўрсатилган 5 та ишчи гуруҳ фаолиятини бошлаган.

Туманда жами ёшлар сони 59535 нафарни ташкил этиб, бугунги кунда мавжуд 69 та маҳаллаларнинг 1806 та хонадонлари хатловдан ўтказилган. Хатлов натижасида 444 нафар ишсиз ёшлар шундан, 201 нафар меҳнатга лаёқатли йигитлар (эркаклар) аниқланган.

Умумтаълим мактаблари битирувчилари сони 2870 нафар бўлиб, 281 нафари олий таълим муассасалари қабул қилинган, 371 нафари ишга жойлашган, 2 нафари чет элга кетган, 4 нафари уй бекаси, 1648 нафар олий таълим муассасаларига қабул қилинмаган битирувчиларни "Ёшлар дафтари"га киритиб уларни бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хотин-қизлар ва ёшлар - аҳолининг катта қисми, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқ.

Ёшлар масалаларини ҳал этишга Президентнинг Халқ қабулхоналари, хотин-қизлар масалаларини ҳал этишга эса Касаба уюшмалари бириктирилди.

Эндиликда ҳар бир маҳалла кесимида "ёшлар дафтари" ва "аёллар дафтари" шакллантирилади. Бу рўйхатлар "темир дафтар"дан алоҳида бўлади. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

Ташкил этиладиган "ёшлар дафтари" бўйича туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишни ташкил қилса, "аёллар дафтари" бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқов ҳамда вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан тасдиқланган "Самарқанд туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури"да белгиланган йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-сентябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси,вилоят касаба уюшмаси Федерацияси, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари билан биргаликда туман Халқ қабулхонаси биносида туманнинг 23 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 28 нафар моддий қўллаб қувватланадиган хотин-қизларга бандликларини таъминлаш мақсадида тикув мошиналари тантанали равишда топширилган.

Туманимизда Президент Халқ қабулхонаси, Бош Вазир қабулхонаси, 4 та сектор раҳбарлари, барча ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги вазиятни ўрганиш, халқ орасидаги муаммоларни зудликда ҳал қилиш, кузги-қишги тайёргарлик масалаларига жиддий эътибор қилиш ва пухта тайёргарлик бўйича тадбирий чоралар кўриш давом этмоқда.

И.МУРОДОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг тумандаги

Халқ қабулхонаси мудири


Дата добавления: 30/10/2020 11:31;   Просмотров: 859
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку