Ҳукуматнинг "Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органларида босқичма-босқич “Е-patrul” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Фуқаро ҳақидаги барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, патруль-пост хизмати ходимлари фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.