Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб директори М.Б. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикаси, Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 2 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Ўзбекистон миллий университети магистратура босқичи талабаси О.Р. фуқаро О.га гўёки ўзини деканат ходими сифатида таништириб, танишлари орқали унинг Қозоғистон Республикаси олийгоҳидаги ўқишини кўчириб, университетнинг 2-курсига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқартириб бериш ҳамда фанлардан баҳо олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Дата добавления: 03/11/2021 14:29;   Просмотров: 916
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку