Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизнинг янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори.

Бош Қомусимиз умуминсоний демократик принципларни ўзида мужассам этувчи, инсонни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эътироф этувчи давлат ҳамда жамият тизимининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи расмий юридик ҳужжатдир. Қонституциямиз том маънода миллий тараққиётимиз, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, фаровон ва осуда ҳаётимиз иқтисодий-ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий - маърифий йўналишларда эришаётган ютуқ ва натижаларимизнинг бош омили, халқимизнинг ёруғ ва порлоқ келажагига замин яратаётган, демократик суверен давлатимизнинг эрк тимсоли, ғурур ва ифтихоридир.

Унинг энг муҳим хусусияти инсон улуғланганлиги ва эркин камол топиши учун ҳуқуқий шароитлар яратилганлигидадир.

Шу кунларда Конституциямиз қабул қилинганлигининг шонли 29 йиллиги байрами бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Яқинда туман ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган тантанали йиғилишда ҳам туман кенгаши депутатлари ва тумандаги барча соҳа вакиллари иштирок этишди. Давлатимиз мадҳияси янграгандан сўнг, туман ҳокими Н.Мавлонов сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, унинг оламшумул обрў-эътибори тўғрисида маъруза қилди.

Тадбирда эл суйган санъаткорлар ва ёш истеъдодли хонандалар томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ ишлаб-чиқариш илғорлари ва фаолларга   туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тошпўлод НУР.


Дата добавления: 09/12/2021 10:15;   Просмотров: 646
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку