Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭР-ХОТИННИНГ УРУШИ  – ДОКА РЎМОЛНИНГ ҚУРИШИ

Албатта, юқоридаги нақлни халқимиз бежизга айтмаган. Чунки, ҳар бир оила борки, эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчиликлар бўлиб туради. Лекин, бу ҳолатда қуюшқондан чиқиб кетиш охирида кўнгил хираликларни келтириб чиқаради. Заҳлик маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрабек Давлатов ҳам тунгги соат 23 00 ларда ишдан ширакайф ҳолда уйига қайтади.

Бироз хотини билан у ёқ бу ёқдан суҳбатлашиб ўтиргач, орада  гап талашиб жанжалашиб қолади ва хотинини ҳақоратлаб уради. Натижада хотини ота уйига телефон қилади. Онаси келиб уни фарзандларини уйига олиб кетади. Вилоят суд тиббий экспертиза бюросининг 2020 йил 1 июль кунидага 1353-сонли хулосасига кўра хотини Зулфия Ҳакимованинг танасида, яъни чап кўзи пастки қовоғида ва пастки жағ соҳаси чап томонида қонталашлар, бошининг ўнг чекка тепа, юқори ва пастки лаб, юзининг чап томони ҳамда бўйин соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар мавжудлиги аниқланиб, улар "енгил тан жароҳатлари" гуруҳига кириши кўрсатилган. Судда ҳуқуқбузар ва жабрланувчи кўрсатмалари тингланиб ҳуқуқбузар Ж.Давлатовнинг ножўя ҳаракатлари унинг кўрсатмаларидан ташқари маъмурий ишда мавжуд бўлган дастлабки суриштирув ҳужжатлари, яъни ариза, тушунтириш хати, СТЭ бюросининг далолатномаси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Суд ҳуқуқбузар Ж.Давлатовнинг қилмишларини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан айбдор топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравар, яъни 669.000 (олти юз олтмиш тўққиз минг) сўм миқдорида жарима жазосини тайинлади. Шунингдек томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни  ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Зафар КАРИМОВ,

туман маъмурий суди раиси

Илхом Хуррамов,

судья ёрдамчиси


Дата добавления: 02/12/2020 11:00;   Просмотров: 5796
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку