Ҳукумат қарори билан «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан «Автомобиль тарихи» маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЙИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади. Автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.
«Автомобиль тарихи» маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади. Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади. Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз «Автомобиль тарихи»ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
Маълумотнома ахборот хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.