Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари С.И. пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 830,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Худди шундай, Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдаланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Гулобод тонги
Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz