Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
Аввалроқ маълум қилганидек, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига алмаштирилиши лозим:
- 2010 йилгача берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Шу ўринда 2023 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски "права"лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда 18-19-20 ҳамда 22 март кунлари ДХМ ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.