Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳурматли ички ишлар ор­ганлари ходимлари!

Тинчлик ва хотиржамлик посбонлари бўлмиш, ички ишлар тизимида хизмат қи­либ келаётган барча ходимларни "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан самимий қутлаймиз. 
Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса, уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.
Ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, керак бўлса жонидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги ва осо­йишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавф­сизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматларида чарчамасликларини сўраб, келгусидаги ишларига зафар ва омадлар тилаб қоламиз. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз.


Дата добавления: 25/10/2021 10:53;   Просмотров: 926
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку