Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/11340) мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тҒқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бҒлган бошқа таълим йҒналишлари бҒйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.

Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бҒйича “Олима аёл” танлови Ғтказиб борилади. ҚҒмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қҒллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сҒм ажратилади. Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга Ғқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади. Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бҒйича алоҳида Ғқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар Ғқитилади. 2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кҒп бҒлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар Ғринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қҒшимча 1 триллион сҒм ажратилади. 2022 йил 1 апрелдан: тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сҒмдан 10 миллион сҒмга оширилади; “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади. 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йҒналтирилади; Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тҒловининг 50 фоизи, кҒпи билан 500 минг сҒмгача компенсация берилади. 2022 йил 1 апрелдан: боқувчисини йҒқотган хотин-қизларнинг: фарзандлари давлат боғчаларига тҒланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади; 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади. тҒлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кҒрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади; кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар Ғз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.


Последнее редактирование: 11/03/2022 10:10;   Просмотров: 788
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку