Аҳолини рўйхатга олиш тадбир натижасида қуйидагилар ҳисобланади: Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллатлар таркиби кенг қамровли), оилавий аҳволи маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурлари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олишда.
1) Аҳолининг миллий таркиби. Миллат таркиби
2) Диний эътиқоди. Қайси динга мансублиги
3) Оилавий ахволи (никоҳда ёки никоҳда эмас, оила сони, никоҳда бўлган даврлар). 4) Аҳолинининг миграцияси, хорижда ишлаётганларнинг аниқ сони.
5) Маълумотлилик даражаси. Маълумотсизлар, ўрта, олий, фан номзоди, фан доктори.
6) Бандлик бўйича маълумотлар. Бандлар, ишсизлар сони, иқтисодиётнинг соҳалар бўйича бандлар, мутахассисликлар, иқтисодий фаоллари, норасмий бандлар.
7) Уй-жой билан таъминланганлиги. Уйлар сони, уй-жой фонди, бир кишига тўғри келадиган уй-жойлар, уйлар қанақа материаллардан қурилганлиги, газ, сув, электр энергияси билан таъминланганлиги.
8) Ижтимоий соҳа кўрсаткичлари. Аҳоли даромадлари, ногиронлиги, кам таъминланганлик.
9) Саломатлилик даражаси, аёллар ва болалар соғлиги.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларга имкон яратилади. Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилишда фойдаланилади. Урбанизация даражаси, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларини тайёрлашда фойдаланилади. Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар билан таъминлашда ва рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилади. Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари, Миллий индикаторларни шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади.
Туман статистика бўлими.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.