Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Аҳолини рҒйхатга олиш тадбиридан кутиладиган натижалар

Аҳолини рҒйхатга олиш тадбир натижасида қуйидагилар ҳисобланади: Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллатлар таркиби кенг қамровли), оилавий аҳволи маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурлари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бҒйича батафсил маълумот олишда.

1) Аҳолининг миллий таркиби. Миллат таркиби

2) Диний эътиқоди. Қайси динга мансублиги

3) Оилавий ахволи (никоҳда ёки никоҳда эмас, оила сони, никоҳда бҒлган даврлар). 4) Аҳолинининг миграцияси, хорижда ишлаётганларнинг аниқ сони.

5) Маълумотлилик даражаси. Маълумотсизлар, Ғрта, олий, фан номзоди, фан доктори.

6) Бандлик бҒйича маълумотлар. Бандлар, ишсизлар сони, иқтисодиётнинг соҳалар бҒйича бандлар, мутахассисликлар, иқтисодий фаоллари, норасмий бандлар.

7) Уй-жой билан таъминланганлиги. Уйлар сони, уй-жой фонди, бир кишига тҒғри келадиган уй-жойлар, уйлар қанақа материаллардан қурилганлиги, газ, сув, электр энергияси билан таъминланганлиги.

8) Ижтимоий соҳа кҒрсаткичлари. Аҳоли даромадлари, ногиронлиги, кам таъминланганлик.

9) Саломатлилик даражаси, аёллар ва болалар соғлиги.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларга имкон яратилади. Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кҒрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилишда фойдаланилади. Урбанизация даражаси, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бҒйича қисқа, Ғрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларини тайёрлашда фойдаланилади. Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар билан таъминлашда ва рейтинг кҒрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилади. Аҳоли ва унинг фаровонлиги тҒғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш Ғринлари ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари, Миллий индикаторларни шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини Ғрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади.

Туман статистика бҒлими.


Дата добавления: 26/01/2022 15:15;   Просмотров: 625
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку