Албатта, бу гапни эшитгандан кейин киши хаёлида турли фикрлар бўлиши табиий. Аммо мутахассислар жорий этилиши мумкин бўлган бу тартибларнинг хавфсизлик томонини ҳисобга олишган.
Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
● ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келса;
● ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
● ҳайдовчининг нутқи бузилса;
● ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
● ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.
Жорий йилнинг 23 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Носиржон МАВЛОНОВ,
Самарқанд тумани ҳокими:
Туманимизнинг эски маркази кўҳна даҳа, бу ерда ўнлаб обод маҳаллалар, қўп қаватли уйлар, кўплаб маданий-маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қатори ўнтадан ошиқ боғча ҳам бор. Янги замоннинг одамлари боламни боғчага берайин, тили бурро, билимли ва мустақил бўлади, дейишади. Тўғри ўйлашади улар. Аммо, боғчаларнинг ҳаммаси ҳам рисоладагидек фаолият юритаяпти, деб бўлмайди. Мудирлар орасида тулкилари, қуёнлари ҳам бор-да...
Тoйлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари Ў.Қ.Мурадов ва Ф.К.Мажидовлар томонидан Самарқанд тумани Чумчуқли ва Бадал маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқаролар ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Албатта, юқоридаги нақлни халқимиз бежизга айтмаган. Чунки, ҳар бир оила борки, эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчиликлар бўлиб туради. Лекин, бу ҳолатда қуюшқондан чиқиб кетиш охирида кўнгил хираликларни келтириб чиқаради. Заҳлик маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрабек Давлатов ҳам тунгги соат 23 00 ларда ишдан ширакайф ҳолда уйига қайтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ушбу тизимнинг тўлақонли шаффоф ва замонавий стандартлар асосида ишлашни тақозо этмоқда. Самарқанд вилоят "Ер мулккадастр" давлат корхонасининг туман филиали раҳбари Бобуржон Ражабов билан бўлган суҳбатимиз ана шу масалага бағишланди.
Бунёдкор ва бағрикенг халқимиз маданияти, маънавияти, комил турмуш тарзига мансуб миллий қадриятлардан бири бу ёшу кекса ҳар бир шахснинг тан ва тафаккур соғломлигига жиддий эътибор беришидир. Фикримизнинг исботи сифатида асрлар давомида халқимиз онгида шаклланиб келган, донишмандлик барқ уриб турган ҳикматомуз мақоллардан "Саломатлик-туман бойлик", "Соғ танда-соғлом ақл", "Сиҳат тиласанг кам иззат тиласанг-кам де", "Табиб табиб эмас, дард чеккан табиб", "Танаси бошқа дард билмас", "Юртинг омон бўлса-рангу рўйинг сомон бўлмас" ва бошқаларни таъкидлаш ўринлидир. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирилган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур.
Миллий тил миллатнинг энг катта бойлиги ва ифтихоридир. У миллатнинг энг эзгу фикр ва ниятларини намоён этиш воситасидир. Тил-инсон онгининг намоён бўлишидир. Миллий тил миллат онгининг, инсон дилининг ифодаси ва намоён бўлишидир. Миллат ўз тилини ўз фарзандидек, ватанидек иккиланмасдан, шубҳаланмасдан ҳимоя қилади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг "Давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим". деган сўзларида чуқур маъно бор. Дунёга келган гўдак ҳали ўзининг ким эканлигини англамайди. У "ўзбекман" дейиши учун биринчи навбатда ўзбек тилини билиши лозим. Ўз миллий тилини билиш-ўз миллатига ҳурматнинг намойишидир.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.