“Ўзекистон темир йўллари” АЖ бир нечта йўналишларда қатновчи поездлар чипталарининг нархлари арзонлаштирилганини хабар қилади.
Йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент-Андижон-Тошкент, Урганч-Андижон-Урганч, Бухоро-Андижон-Бухоро йўналишлари бўйича эрталабки кундузги ва кечки тезюрар поездларнинг чипталари нархлари арзонлаштирилганини маълум қилади, – дейилади хабарда.
Поезд ҳаракат давомида Фарғона водийсининг Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларининг темирйўл бекатларида тўхтаб ўтади.
* * *
2 июндан 25 августгача Самарқанд – Остона йўналишида янги 451/452 сонли поезд ҳаракатланишни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.
Поезд Самарқанддан жума кунлари соат 03.46 да ва Тошкентдан соат 08.20 да йўлга чиқса, Остонадан шанба кунлари соат 19.16 да қатнов амалга оширилади.
ЎзА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.